English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инспектор-психологларнинг ваколатлари кенгайтирилади
09:47 / 2023-12-12

Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда республикамизда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб бораётгани ҳамда муаммоли ўқувчилар билан уларнинг ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш тизимида камчиликлар мавжуд экани кузатилмоқда. 

“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг ҳамда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига қўшимчалар киритилмоқда.  

Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган семинарда батафсил муҳокама қилинди.  

Иштирокчи мутахассислар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирар экан, унинг қабул қилиниши ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликларга нисбатан улар аниқланган жойнинг ўзида таъсир чораларини қўллашга, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигининг ошишига, инспектор-психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларнинг мавқеини оширишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА