Инсонпарварлик ёрдами сифатида БМТ афғон халқига 16 миллион маблағ ажратди
БМТнинг Афғонистон билан ҳамкорлик миссияси афғон Марказий банки ҳисобига 16 миллион доллар ўтказиб берди.
Афғонистондаги “1TV” бу ҳақда маълум қилди, дейилади “ТАСС” хабарида.
Марказий банк вакилининг маълум қилишича, бу маблағлар афғон халқига гуманитар ёрдамнинг давом эттирилишига, мамлакатдаги қашшоқликка қарши курашга йўналтирилиши лозим.
Аввалроқ Афғонистоннинг 95 фоиз аҳолиси қишда очарчиликка дучор бўлиши айтилганди.
З.Мирзабоева, ЎзА