French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсонпарварлик ва эзгулик намунаси
15:28 / 2026-03-02

Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан муборак Рамазон ойи муносабати билан халқимизга хос бағрикенглик ва саховат анъаналари асосида оғир хасталикка чалинган, мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож фуқароларга зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ушбу ойни “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” ғояси асосида чиройли ўтказиш, халқимизга хос инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш юзасидан қатор вазифалар белгиланган. 

Президент томонидан ажратилган хайрия маблағлари ҳисобидан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ижтимоий реестрда турган бир гуруҳ шахсларда жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда. Эътиборлиси, даволаш жараёнларида нафақат маҳаллий мутахассислар, балки пойтахтдан жалб этилган малакали шифокорлар ҳам иштирок этмоқда. Бу эса беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширмоқда. 

Ижтимоий реестрда турган беморлар орасида ёшлар ҳам бўлиб, ҳозирда 50  нафардан зиёд ёшнинг рўйхати шакллантирилган. Вилоятнинг турли туман ва шаҳарларида яшовчи ана шу ёшларда мураккаб технологик операциялар ва даволаш жараёнлари ўтказилиб, жараёнлар мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган.

Ф.Убайдуллаев, ЎзА.