Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсонпарварлик, кечиримлилик – олий қадрият
11:11 / 2024-02-29

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди навбатдаги сайёр суд мажлисини ўтказди.

Унда Олтинсой ва Шўрчи туманлари ички ишлар бўлими киритган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Сайёр судда жазо муддатини ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этган, хулқини ижобий томонга ўзгартириб, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб олган ва тегишли хулоса чиқарган 23 нафар маҳкум ахлоқ тузатиш иши жазосидан, уч нафари озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда муддатдан илгари озод этилди.  

Сайёр судда кейинги йилларда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кўп учраётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳар бир шахс Конституция ва қонунларни чуқур ўрганиши, уларга қатъий риоя этиши, ҳуқуқлар билан бирга белгиланган мажбуриятларга ҳам амал қилиши, ҳуқуқ ва бурчларини яхши англаган инсон ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмаслиги алоҳида қайд этилди.  

Турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Сайёр суд мажлиси якунида иштирокчиларга қабул қилинган суд қарори мазмун-моҳияти ва қонунчилигимизда юз берган янгиликлар тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берилди.  

Асқар Қудратов,

Сурхондарё вилоят суди

жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бўйича бош консультанти.

ЎзА