Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
Сирдарё вилоятида юз берган табиий офатдан жабрланган аҳолига кўмак сифатида табиий офат ҳудудига Андижондан кўплаб хайрия карвонлари юборилмоқда.
Сирдарё вилоятида юз берган табиий офатдан жабрланган аҳолига кўмак сифатида табиий офат ҳудудига Андижондан кўплаб хайрия карвонлари юборилмоқда.
Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори “Сардоба” сув омборида юз берган табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.
OʻzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳам ана шу хайрли ҳаракатдан четда қолмади. Партия вилоят кенгаши ташаббуси билан табиий офатдан жабрланган фуқаролар учун “Сирдарёни ёлғизлатмаймиз!” шиори остида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Инсонпарварлик карвони доирасида жўнатилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этиш, синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш учун ёрдам беради. Бу хайрли ишга партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари баҳоли қудрат ҳисса қўшди.
– Биз оғир шароитда қолган, машаққатли кунларни бошидан ўтказаётган юртдошларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлашга, уларга беминнат ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, – дейди OʻzLiDeP Андижон вилояти Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Уларни асло ёлғизлатиб қўймаймиз. Биз сизлар билан биргамиз!