English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсоният янги вирусларнинг пайдо бўлиши ва касалликларга қарши курашишга тайёрми?
12:19 / 2022-11-21

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, эмлаш маълум бир касалликка қарши иммунитетни оширадиган биологик препарат бўлиб, вакцина заифлашган ёки касаллик чақирадиган микроорганизмлардан тайёрланади.

Инсоният мураккаб синов – глобал пандемияни бошидан кечирди. Мамлакатимизда аҳолининг соғлигига ва мамлакат иқтисодиётига зарарларни камайтириш йўлида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилди .

Дунё бўйича ўта хавфли касалликлар жами 600 тани ташкил этади. Бу каби хавфга қарши курашишда энг самарали йўл эса унга қарши вакцина яратишдир.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ZF-Uz-VAC2001 вакцинасининг III-босқич клиник синовлари муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, ҳозирда вакцинани ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тажриба мамлакатимизда турли хил юқумли касалликларни олдини олишга қарши яратиладиган турли хил вакциналарнинг яратилишига, улар устида халқаро миқёсда тадқиқотлар олиб боришга замин яратиши мумкин.

– Вирус хавф солган даврдан бугунга қадар, дунё бўйича 13 миллиард дозадан ортиқ вакциналар ишлатилган, – дейди Иброҳим Абдураҳмонов. – Шу билан бирга, коронавирус доимий мутацияларга учраб бормоқда. Мана шу мутациялар натижасида олдин яратилган вакциналар самарадорлиги анча пасайиб кетди. Дунё бўйлаб коронавируснинг янги тури пайдо бўлиши янги авлод вакциналарни яратишни талаб этди.Янги авлод вакцинанинг дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, бу вакцина вируснинг омикрон штампига ўта самарадорлиги аниқланган. Мамлакатимизда 72 миллион дозадан ортиқ вакциналар қўлланилган. Шундан 48 миллион дозадан ортиғи турли давлатлар билан ҳамкорликда яратилган вакциналардир.

СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ СЎНГГИ АВЛОД ПEРEПАРАТЛАРИ...

"Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар юқумли касалликларнинг олдини олишда энг самарали дори воситалари саналади. Бугунги кунда мазку компания томонидан сил касаллигига қарши сўнгги авлод препаратлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Эмлаш касаллик юқишини 10 фоиз бартараф этмаслиги мумкин, аммо унинг олдини олиш, касалликдан сақланишнинг бирдан-бир йўли, бу – вакцинация.

Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг қайд этишича, дунё бўйлаб коронавирус хавфи ошганда, энг мақбул восита, бу – вакциналар бўлди. Дунё тенденциясига кўра, 68 фоиз аҳолиси вакциналарнинг 11 дан ортиқ тури билан эмланди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитойда Omikron-Delta штаммига (янги коронавирус вакцинасининг иккинчи авлоди) қарши янги рекомбинант оқсилли вакцинасининг халқаро клиник тадқиқотлари ўтказилаётгани аҳоли ўртасида коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозалари билан эмланиш даражасини ошишига, касаллик қайта тарқалмаслигига хизмат қилади.

Келгусида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида юқумли касалликларга ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. Марказ қошида очилган илмий лабораторияларда икки давлат олимлари ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Шунингдек, Миср соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳассан Ўзбек-Хитой вакцинасини Мисрда рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланишга рухсат бериш таклифини илгари сурмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Муҳаммад Ҳассан Миср юқумли касалликлар дастури раҳбари, тиббиёт соҳадаги таниқли олимлардан биридир.

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди, ЎзА