Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсоният учун энг даҳшатли 10 та хавф ёхуд одамзод ақлга сиғдира олмайдиган келажак хатарлари...
10:15 / 2019-12-02

Муаммо – биз билмаган нарсада хавфнинг мавжудлигини билиб қолганимизда пайдо бўлади.


2002 йилнинг февраль ойида бир журналист АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелддан “Ироқ ҳукумати террористик гуруҳларга оммавий қирғин қуролларини етказиб берганлиги тўғрисида далиллар йўқлиги” ҳақида сўраганида: “Биз билган маълум нарсалар бор. Номаълумлари ҳам бор. Биз уларни билмаслигимизни биламиз. Аммо шундай номаълум нарсалар ҳам бор – биз уларни билмаслигимизни ҳам билмаймиз” деган эди.

Орадан қарийб йигирма йил ўтган бўлса-да, ноаниқликка асосланган бу тушунча бизнинг кундалик ҳаётимизда ҳамон мавжуд. Қарор қабул қилаётганда биз ҳам таваккалга дуч келамиз.

Оксфорд университетининг Инсоният келажаги гуманитар институти маълумотларига кўра, хавф учта мезонга кўра аниқланади: уларнинг қамров даражаси (таъсир кўрсатадиган одамлар сони), жиддийлиги (одамларга қанчалик ёмон таъсир кўрсатиши) ва унинг эҳтимоли. Муаммо – биз билмаган нарсада хавфнинг мавжудлигини билиб қолганимизда пайдо бўлади.

Кўплаб халқаро ташкилотлар доимий равишда жамият ва сайёрамиз учун энг катта хавф нималар эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишади. Йилнинг энг таниқли ҳисоботларидан бири – Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланадиган Глобал хавфлар тўғрисидаги ҳисоботдир.

2019 йилги сўнгги нашрдаги ҳисоботда энг муҳим ўнта хавфлар рўйхатидан бештаси атроф-муҳит муаммолари билан боғлиқ. Рўйхатдаги бошқа хавфлар иккита технологик (интернет фирибгарлиги ёки ўғрилик ва киберҳужумлар), иккита корпоратив (кенг кўламли мажбурий миграция ва сув инқирози) ва охиргиси иқтисодий (иқтисодий пуфак).

Мавжуд бўлган барча фавқулодда вазиятлар ва хавфлар аниқланган бўлса-да, хавфлар прогнози ҳанузгача таҳлил қилиш, тайёрлаш ва акс эттиришнинг паст даражаси билан чекланган.

08_новый мир copy.jpg

Келажакдаги хавф сценарийларининг энг муҳимлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: тизимнинг аҳамияти ва самарадорлигини шубҳа остига қўядиган ижтимоий назоратнинг янги шакллари (масалан, биометрик назорат) туфайли демократиянинг пасайиши; квант ҳисоблаш орқали шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши; қишлоқ ва шаҳар дунёси ўртасидаги ижтимоий қутбланишнинг кучайиши; геоиқтисодий восита сифатида озиқ-овқат таъминотини чеклаш; коинотни бошқариш учун қарама-қаршиликлар; сунъий интеллект орқали фақат бизга ёқадиган маълумотлар кирадиган техникалар туфайли танқидий фикрлашнинг етишмаслиги.

Эҳтимол, биз ҳозир ақлга сиғмайди деб ўйлайдиган хатарлар бўлиши мумкин келажакда. Технологик ўзгаришлар ва ижтимоий динамика шунчалик тез суръатлар билан ривожланадики, жамият бу поездга чиқа олмайди ва содир бўлаётган барча нарсадан хабардор бўлмайди.

Шунинг учун келажакдаги хатарларни фақат мавжуд маълумотларга асосланиб лойиҳалаштиришга ҳаракат қилиш зарур, аммо бу етарли эмас. 1997 йилдаёқ немис социологи Никлас Луманн: “Ўзини ўзи юритадиган тизим, фақат ўз-ўзини йўналиш натижаларни беради: ғояларда янгилик яратмайди”, деган эди.

Агар хавфнинг мавжудлиги ноаниқ бўлса ва тезлик унинг катализатори бўлса, биз янги элементларни эмас, балки янги методларни излашимиз керак. Буни қандай қилиш керак?

Социолог Чарлз Перроу 1984 йилда бир қизиқ теорияни илгари сурган. Унга кўра, тизимларни айтайлик, бизнинг халқаро тартибимизни – жуда катта воқеалар эмас, кутилмаган муваффақиятсизликлардай бўлиб кўринган ва бизнинг наздимизда аҳамиятсиз бўлган кичик хатолар емиради.

Уларнинг содир бўлишига ижозат берсак, тизим устунларини кўринмас ва яширин равишда ёриб юборадиган каскад эффектини яратадилар. Шундай қилиб калит, катта эҳтимолликлар ва катта хавфларини таҳлил қилиш эмас, балки юқори таъсирнинг кичик тафсилотларини топишдадир.

Бизнинг системамиз шунчалик мураккабки, биз уларнинг ўзаро боғлиқликларида содир бўлаётган барча нарсаларни кузатиш имкониятини йўқотганмиз.

Шундай экан, хавфни идрок қилиш ва унинг реаллиги ўртасида аниқ фарқ бор. Аҳоли кўпроқ яққол кўзга ташланадиган воқеаларга эътиборни қаратади – уларнинг жиддийлик даражаси камроқ ёки озроқ бўлиши мумкин, аммо, инсоният учун мавжуд бўлган келажакдаги жиддий хатарлар орқа фонда қолиб кетади.

Бироқ, келажакдаги хатарлар етарлича баҳоланмаганлиги аҳолининг айби ёки жавобгарлиги эмас. Аксинча, масаланинг кўриниши ва ишончли маълумотнинг мавжудлиги, жамиятнинг уйғониши ва келажакда нималар бўлишини англашни бошлаганига боғлиқ.

Бунинг учун жавобгарлик ҳукуматлар қўлида. Давлат узоқ муддатли истиқболга эга бўлган бошқарув тизимини янгилаши ва фуқароларни шунчаки пассив маълумот олувчи эмас, балки шерикка айлантириши керак.

Аслида вақтимизни тежашга ёрдам бериши керак бўлган технологиялар, парадоксал равишда ҳаётимизни тезлашаётганини ҳис қилишимизга имкон берадиган ҳозирги дунёда, кутиш сиёсатидан кўра, реакцияга қарши идрок ва воқелик ўртасида ўзаро кўприк қурадиган сиёсатни илгари суриш жуда муҳимдир.

Қисқа қилиб айтганда: ноаниқлик шароитида умумий бошқарувга ўтиш лозим.

Нурбек АЛИМОВ, 
Халқаро муносабатлар эксперти