Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсоният муаммолари акс этган картиналар кўргазмаси
16:12 / 2023-12-06

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси стажёр-тадқиқотчиси Дилбек Тўхтақуловнинг "Инсон" номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмада муаллифнинг 40 дан ортиқ асарлари намойиш этилди.  

График рассом Дилбек Тўхтақуловнинг асарлари шошилмасдан танишишни талаб қилади ва томошабинни образлар оламига аста-секин олиб киради.  

Кўргазмада портретлар алоҳида ўрин олган. Улар орасида Aлишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро, давлат арбоби ва шоир Бобур, жадид Маҳмудхўжа Беҳбудий, шоир Ойбек каби тарихий шахслар, театр ва кино ижодкори, театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев сиймоларини кўрамиз.  

Бу портретларнинг ҳар бирида график рассом ўзига хос реалистик образ яратади, фонда эса тарихий воқеалар, рамзий манзаралар, шаҳарлар, макон ва замонга хос белги ва рамзларни тасвирлайди.  

— Д.Тўхтақулов ижодида “инсон муаммоси”га турли жиҳатлардан - ҳам руҳ, ҳам ақлан, ҳам жисман назар ташланади. Кўргазманинг марказий асари "Инсоният фарзанди" диптихидир. Диптихнинг биринчи қисмида Орол фожиаси ҳақида ҳикоя қилинади, бу офат инсон томонидан яратилган ва худди шу инсон унинг оқибатини кўрмоқда. Диптихнинг иккинчи қисми ёшлигидан глобал муаммоларга дуч келган африкалик болаларга бағишланган. Aйнан диптихнинг иккинчи қисми рассом ижодида янги босқични белгилайди, бу ерда у моҳирона ўзлаштирилган академик мактабдан замонавий санъатга йўл олади, — дейди кўргазма бадиий раҳбари Мунис Нур.

Гулноза Бобоева, ЎзА