English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсоният глобал муаммоларни бартараф этишга киришмоқда
15:50 / 2024-05-15

15 май – Халқаро иқлим куни

Соф иқлим инсониятнинг келажагини белгиловчи муҳим омил бўлгани сингари одамзод ҳам уни муносиб сақлаш, глобал муаммоларни бартараф этишга киришмоғи лозим. Атмосфера қатламидаги озон миқдорининг ошиши, табиий офатлар,  об-ҳавонинг кескин ўзгариб бориши  табиий ресурслар ҳолатига, инсоният ҳаёти ва давлатларнинг мувозанатли ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Бугун 15 май – Халқаро иқлим кунидир. Халқаро иқлим куни жамоатчиликни иқлим муаммолари ҳақида янада кўпроқ ўйлашга, самарали ечим топиш йўлида бирлашишга ундайди.Маълумот ўрнида айтиш мумкин, биринчи марта иқлимни сақлаш муаммоси жаҳон миқёсида 1992 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Ер саммитида муҳокама қилинган. Мазкур саммитда 180 дан ортиқ давлат вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясини (UNFCCC) имзолаган.  

Ушбу конвенция қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад иқлим тизимига хавфли антропоген аралашувнинг олдини олишдан иборатдир.Унутмаслик лозимки, инсониятнинг иқлим масалаларига ақл билан ёндашиши заминдаги жами жонзодлар фаровонлигини таъминлайди.

М.МАДАМИНОВА, ЎзА