Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсонга наф келтириш энг олий бахт
16:41 / 2022-03-17

Меҳр-оқибат ва қадр-қиммат, саховат айёми бўлган Наврўзда муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ёрдам кўрсатилади. Бу каби эзгу амаллар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам ҳар бир байрам арафасида бўй кўрсатади. Анъанага содиқ қолган ҳолда бу йил ҳам Наврўз байрами муносабати билан ОКМК ҳамда комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан 154 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож пенсионерларга, 35 та боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат жамланмалари берилаяпти. Шунингдек, ОКМК томонидан 52 нафар комбинатда ишлаб нафақага чиққан байналминал жангчиларга, 7 нафар комбинатда меҳнат қилиб, нафақада бўлган Чернобил АЭСи фалокатини бартараф этганларга, 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва 35 нафар меҳнат фахрийларига озиқ-овқат тўпламлари ҳамда 350 минг сўмдан пул мукофотлари туҳфа этилмоқда.

Бундан ташқари, ОКМК бошқаруви раисининг буйруғига биноан Ёшлар иттифоқи ва касаба уюшмаси фаоллари ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жойларида хайрия ҳашари ўтказмоқда. Яна бир муҳим жиҳат комбинат таркибий бўлинмаларига бириктирилган ихтисослаштирилган муассасаларда ҳам байрам дастурхони ёзилиб, айём тадбирлари ташкил этилади. 

Жумладан,Ангрен шаҳридаги 34-сонли махсус интернат, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Саховат” уйи, Олмалиқ шаҳридаги 6-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб, 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати, Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйи, Оҳангарон туманидаги “Саховат” уйи, “Мурувват” уй, Пискент туманидаги 79-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати каби муассасаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади. 


Наврўз айёми муносабати билан дам олиш кунларида 300 нафар комбинат ишчи-ходимларига имтиёзли нархларда юртимизнинг Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ҳам сайёҳатлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, комбинат ишчи-ходимларига, 52 нафар комбинатда ишлаб нафақага чиққан байналминал жангчиларга, 7 нафар комбинатда меҳнат қилиб, нафақада бўлган Чернобил АЭСи фалокатини бартараф этганларга, 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва 35 нафар меҳнат фронти фахрийларига картошка, гуруч, сабзи ва пиёз каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам берилмоқда. 

Халқимизга хос бўлган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш давом этмоқда. 


ОКМК Ахборот хизмати