Инсон ва уруш: Қўрқув, ахлоқ ва тинчлик оралиғи (+видео)
Уруш – инсоният тарихидаги энг мураккаб ва оғир тажриба сифатида нафақат тан ва руҳга, балки хотирага ҳам жароҳат етказади. Тилни, ахлоқни ва вақт тушунчасини ўзгартиради. Қўрқув эса инсонни баъзан кучайтиради, баъзан емиради.
Тинчликнинг асл қадрини уруш кўрганлар ҳис этишади. Авлодлар урушнинг сабабини билмаса, оқибатини англамаса, бахтли ҳаёт кечира оладиларми? Ёки нафақат тарих, балки ўзликни ҳам унутадиларми? Бу саволлар чуқур мулоҳаза талаб қилади.
Жанг ҳақидаги санъат асари ёки адабиёт инсониятга даҳшатини кўрсатса-да, урушнинг туб моҳиятини яширишга ҳам хизмат қилиши мумкин. Қасос ва адолат, жасорат ва бефарқлик, тан, руҳ ва хотира – буларнинг ҳар бири шу орқали синовдан ўтади. Башарият рақобатни тўхтатиш учун аввало ўз табиатидаги ваҳшийлик, ўта адолатсизликни енгиши шарт.
ЎзА мухбири ушбу мавзулар бўйича баҳс юритиш мақсадида студияга экспертлар – Сайфиддин Жўраев, Фарход Каримов ва Хайрулла Умаровни таклиф этди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uSxPj8XNO3M" title="Urush va Inson: Qo‘rquv, Axloq va Tinchlik oralig‘i" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов (видео), ЎзА