“Инсон учун” – меҳр ва бирдамлик инклюзив марафони
Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида “Инсон учун” шиори остида инклюзив югуриш марафони бўлиб ўтди.
Жамиятда инклюзивлик тамойилларини кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва турли тоифадаги фуқаролар ўртасида ижтимоий бирдамликни кучайтириш мақсадида ўтказилган тадбирда 4 тоифадаги 250 нафар ногиронлиги бўлган юртдошларимиз иштирок этди.





Совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар пул мукофоти, махсус статуэтка ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Абдували Бўриев, ЎзА мухбири