Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон тафтини инсон олади
15:58 / 2022-03-17

Қийналганда ёрдам қўлини чўзиш, меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан. Қадри баланд қадриятлар туфайли юзлаб оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралмоқда, қувонч-шодлик улашилмоқда.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 15 миллион сўмлик 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ётиб қолган ҳамда шифохоналарда даволанаётган нуронийларга тарқатилди.

– Биз каби кексаларни йўқлаб, ҳолимиздан хабар олишди, – дейди Хуррам Баҳорова. – Гап совға-саломда эмас. Шунчаки, эътиборнинг ўзи катта бахт. Бир неча йиллардан бери беморлигим сабабли кўчага чиқолмай қолдим. Инсон ёши бир жойга боргач, эътиборталаб бўлиб қолар экан. Эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди.

Ўлмас Баротов, ЎзА