Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ресурсларини стратегик режалаштиришда янги босқичга қадам қўйилмоқда
14:52 / 2025-10-28

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш мақсад қилинган.

Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ушбу масалалар ижроси бўйича изчил ишларни олиб бормоқда. Шу билан бирга, бу борада халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда. 

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) билан ҳамкорликда “Самарали бошқарув” дастури амалга оширилмоқда. 

Дастур доирасида пойтахтимизда “Давлат муассасаларида ижобий иш муҳитини яратиш орқали инсон ресурсларини тўғри режалаштиришда раҳбарларнинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда  “Миллий кадрлар захираси”га киритилган номзодлар ҳамда Агентлик ходимлари иштирок этди. 

Иштирокчилар инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини самарали жорий этиш, давлат муассасаларида ижобий иш муҳитини яратиш ва раҳбарларнинг бу жараёндаги ўрни ҳақида халқаро тажрибалар билан танишди.  Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Хорижий экспертлар ташриф доирасида қатор учрашув ва амалий муҳокамалар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Н.Абдураимова, ЎзА