French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун амалий семинар
18:37 / 2024-01-24

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларини малакали мутахассислар билан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қўллаб- қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шунга кўра, янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида Фарғонада инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда иштирокчилар фаолиятда дуч келаётган қатор масалаларни ўртага ташлади. Ҳар бири бўйича мутахассислар юридик маслаҳат ва кўрсатмалар беришди. 

Интерактив усулда ташкил этилган амалий семинар давомида иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз билимларини синовдан ўтказиш имконияти ҳам берилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА