Инсон ресурслари бўйича I Истанбул форуми бошланди
Туркияда Инсон ресурслари бўйича I Истанбул форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов иштирок этмоқда.
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ташаббуси билан ташкил этилган форум давомида бир қатор мамлакатлар ва ташкилотлар ўртасида инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, иқтидорларни жалб қилиш ва бошқариш, инсон ресурсларини стратегик режалаштириш, таълим ва малака ошириш йўналишларида муҳокамалар олиб борилади.
Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида форум доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Инсон ресурслари офиси ўртасида ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланиши кутилмоқда.
ЎзА