Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадрини улуғлаш устувор йўналиш
16:34 / 2025-05-19

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Яккасарой туман кенгашлари ташаббуси билан «Ижтимоий бирдамлик – меҳр ва ғамхўрлик мезони» шиори остида амалий тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида Республика болалар ижтимоий мослашув марказида даволанаётган болалар ва уларнинг оилалари, шунингдек, Яккасарой туманидаги «Боғсарой» маҳалласи ҳамда Миробод туманидаги «Истиқлолобод» маҳалласининг эҳтиёжманд оилалари учун байрамона дастурхон ёзилди. Уларга меҳр ва эътибор кўрсатилиб, болалар учун эсдалик совғалари улашилди.

Тадбирда 80 та кам таъминланган оила ва уларнинг фарзандлари иштирок этди. Шунингдек, 10 нафар боланинг хатна тўйи хайрия асосида ташкил этилди.

Тадбирда сенатор ва депутатлар, партия фаоллари иштирокчиларни табриклаб, юртимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар.  

Ушбу тадбирдан мақсад ҳам жамиятда инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашдан иборат экани айтиб ўтилди.  

М.Комилова, ЎзА