Жиззах вилояти Зарбдор туманида “Инсон қадри улуғланган юрт” эзгу ғояси остида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Янгиланаётган Конституция – чинакам халқ Конситуцияси” деб номланган ушбу тадбир айни кунларда баҳорий айём Наврўз байрами кунларида ташкил қилиниб, муборак рамазон ойининг муқаддас кунлари билан ҳамоҳангликда миллий қадрият ва анъаналаримиз билан чамбарчас боғланган ҳолда ўтди.
Тадбирда сўз олган нуроний отахон, ўрта авлод вакиллари ва ёшлар мамлакатимиз сиёсий тарихида муҳим жараён референдумда фаол иштирок этишга чорлади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/afrBZNd7Olw" title="Инсон қадри улуғланган юрт" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Тадбир давомида маҳалладаги ҳунарманд ва тадбиркорларнинг кўргазмалари, фермерлар томонидан етиштирган маҳсулотлари, ибратли оилаларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда миллий ва баҳорий таомлар кўргазмаси тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлаган бўлса, туман маданият бўлимининг эстрада ва фольклор жамоаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.
Тадбир сўнгида меҳмон ва мезбонларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Саховат ва кўмак жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ифторлик дастурхони ёзилиб, элга ош тарқатилди.
А.ҚАЮМОВ (видео), ЎзА