French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадри улуғланган асосий ҳужжат
15:55 / 2021-12-06

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Бош қомусимизнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамиятига бағишланган, аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар, интеллектуал, ижодий танловлар ўтказилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Конституция – миллий ғуруримиз!” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узоқов, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси раиси Талъат Муродов, академия ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти фахрийлари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Байрам тадбирида дастлаб, Ўзбекистон Республикалари Давлат мадҳияси янгради.

Академия бошлиғи Қобул Бердиев Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларни байрам билан табриклади.

Шунингдек, тадбирда Конституциямизнинг яралиш тарихи ва ҳаётимиздаги тутган ўрни ҳақида марузалар тингланди. Бош қомусимиз ҳақида ёшларга кенг тушунчалар бериб ўтилди.

– Ёшларимиз бугун барча жабҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар замирида, энг аввало, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун ва қонунийлик устуворлигини кафолатлаш, халқимизнинг тинч, фаровон, розилик ҳамда миннатдорлик ҳисси билан яшашини таъминлашдек улуғ мақсадлар мужассамлигини чуқур англаб етмоқда, – дейди академия катта ўқитувчиси Рашид Абсаломов. – Конституциямиз муҳрлаб қўйган тамойилларни амалга ошириш йўлида давлат қурилиши, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги амалга оширилаётган оламшумул ишлар ва демократик янгиланишлар, аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг ошиб бориши натижасида юртимизнинг жаҳон мамлакатлари ичида мавқеи янада юксалиб бораётганини кўриш барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Тадбир давомида академиянинг курсантларидан иборат турли жамоалар ўртасидаги “Брейн-ринг” ҳуқуқий саводхонлик беллашуви ташкиллаштирилди. “Тезкор савол-жавоб”, “Казус” ҳамда “Сардорлар мусобақаси” шартлари бўйича ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик беллашуви белгиланган мезонлар асосида ҳакамалар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Беллашувнинг якуний натижасига кўра, бешинчи босқич курсантларидан таркиб топган “Ҳуқуқшунослар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир якунида ғолиб жамоалар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА