Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Инсон қадри учун": тиббий кўрик, сайёр қабул, жарроҳлик амалиётлари ўтказилди
17:10 / 2022-08-06

Президентимизнинг тиббиёт соҳаси вакиллари билан жорий йил март ойида ўтказган “Очиқ мулоқоти”да белгиланган топшириқ ва билдирилган ташаббусларнинг манзилли ижросини таъминлаш, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қуйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири ташаббуси билан ҳудудларда "Инсон қадри учун" шиори остида тиббий кўрик, сайёр қабул, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

Унда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассислари ҳам жалб этилиб, улар томонидан аҳолининг саломатлиги ўрганилиб, жиддий муаммо кузатилган фуқароларга амалий ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу ташаббуслар давоми сифатида ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 70 дан ортиқ етакчи мутахассиси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров бошчилигида Сирдарёга ташриф буюрди.

Улар вилоятнинг 3 та шаҳри, 8 та туманига бўлиниб, даволаш профилактика муассасаларининг етакчи мутахассислари ва соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ишлаётган тор соҳа мутахассислари ҳамроҳлигида 3- ва 4-хавф гуруҳига кирган аҳоли вакиллари соғлигини "маҳаллабай" тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини бошлаб юборди.

Тиббий кўрикнинг илк кунида 554 нафар саломатликлари билан боғлиқ муаммолари борлиги сабаб, назоратда турган беморлар саломатлигини ўрганиб чиқиб, ётоқ ҳолда ётган, юқори технологик тиббий ёрдамга муҳтож беморларнинг рўйхати шакллантирилди.

Стационар шароитида даволаниши керак бўлган беморлар 3 тоифага бўлиниб, шифохоналарга тақсимланди. Жумладан, 71 нафар бемор туман, 30 нафар бемор вилоят ва 12 нафар оғир бемор Республика даражасидаги шифохоналарда даволанишга йўналтирилди.

Бундан ташқари, Гулистон шаҳридаги 4 та шифохонада Тошкентдан келган мутахассислар томонидан 23 нафар беморда юқори технологик амалиётлар ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида туну-кун ишлайдиган штаб ташкил этилиб, жойларда амалга оширилаётган тиббий кўрик натижалари жамлаб бориляпти. Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар қайд этилиб тегишли тартибда ўрганиб чиқиш ва уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўриляпти.

Шуҳрат Суяров, ЎзА