French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон қадри учун” ижтимоий видeороликлар танловининг Сурхондарё вилояти босқичи ғолиблари тақдирланди
07:06 / 2022-11-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун мамлакатимизда инсон қадри, эрки ва фаровон турмуши кафолатланган маънавий макон, маърифатли жамият қуриш учун кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир” ғояси ўз исботини топиб бормоқда.  

Инсонни, хусусан, ёш авлодни юксак маърифий камол топтириш ғоят мураккаб вазифа. Айниқса, бугунги кун, дунё бўйлаб мафкуравий курашлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тус олган қалтис бир замонда. Шу мақсадда Маънавият ва маърифат маркази томонидан илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат ва шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг маънавий-маърифий соҳадаги таъсирчанлигини оширишга қаратилган бир қатор лойиҳалар ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йилда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан эълон қилинган “Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танлови ана шу эзгу ишларнинг навбатдагиси бўлди.

[gallery-9444]

Вилоят ҳокимиятида “Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танловининг Сурхондарё вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ўтказилган тадбирда ҳудудий бўлинма раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Юртимизнинг бой тарихи, улуғ аждодларимиз қолдирган буюк мерос, миллий маънавиятимиз, боқий қадриятлар, эзгу фазилат ва анъаналарни ёш авлод қалбига сингдириш ҳамда фуқароларда ижтимоий масъулият ҳиссини ошириш ушбу танловнинг асосий шартидир.

Танловнинг вилоят босқичига 15 та туман ва шаҳар ҳудудларидан 80 га яқин ижодий ишлар келиб тушди.  3 нафар ижодкор танлов ғолиби, деб топилди.  

 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА