Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Инсон қадри" тамойили – амалда
11:38 / 2025-10-24

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги Қўшкўприк маҳалласида маънавий-маърифий ва бадиий руҳ билан йўғрилган “Биз биргамиз” номли меҳр-оқибат тадбири ўтказилди. Унда ҳудуд аҳли, турли ташкилот вакиллари ҳамда ёшлар фаол иштирок этишди.

Тадбир Шароф Рашидов туман ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят бўлими, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими, “Меҳр, шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Инсон қадри учун” тамойили асосида ташкил этилиб, имконияти чекланган, болалигидан ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оила фарзандларига меҳр ва эътибор кўрсатиш, уларга руҳий қувват бағишлаш, иқтидорларини намоён этиш учун ўтказилди.

– Бугунги тадбирнинг асосий ғояси – “Инсон қадри учун” тамойилини амалда намоён этишдир. Меҳр ва эътибор инсон қалбига нур, жамиятга эса ҳамжиҳатлик бағишлайди. 

Биз аҳил бўлганимиз сари, эзгулик ва инсонпарварлик руҳи юртимизда янада юксалаверади, – деди Жиззах вилояти ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятининг мудири Нурали Раимов.

Тадбирдаги бадиий чиқишлар, куй-қўшиқ ва самимий мулоқотлар кечага ўзига хос кўтаринки кайфият бағишлади. Қатнашчиларнинг қалбларида миннатдорлик, кўзларида эса меҳр ва бирдамлик ҳисси балқиб турди.

А. Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА