Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадри, ҳуқуқи энг олий мезон
17:51 / 2021-12-07

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингани мамлакатимиз тараққиётида янги даври бошлаб берди. Ўтган йиллар мобайнида миллий тараққиёт йўлимизда эришган улкан ютуқларимизга назар солсак, бунинг фундаментал ҳуқуқий негизини Асосий қомусимиз ташкил этишини кўриш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган илмий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази масъул ходимлари, парламент аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, шунингдек Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Академия профессор-ўқитувчилари иштирок этди.   

Эътироф этилганидек, Бош қомусимизда давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги қатъий белгиланган. Мамлакатимизда демократия умуминсоний тамойилларга асосланиши, давлат ўз фаолиятини фақат инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга ошириши унинг ҳаётбахш қудратидан далолат беради. Бундан ташқари, Конституциямиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар юртимиз фуқароларининг тенглиги учун мустаҳкам замин яратди.

– Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил ҳаётимизга чуқур татбиқ этилмоқда. Миллий ривожланишимизнинг янги босқичида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгилангани “халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилади”, деган улуғвор мақсаднинг ҳаётимизда мустаҳкам қарор топишига, жамиятда инсон омилини юксак даражада қадрлашга хизмат қилади, – деди ИИВ Академияси бошлиғи Рустам Хатамов.

Анжуманда демократик ислоҳотлар самараси жамиятда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқлиги, Асосий қонунимизда мустақил давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, бошқарувнинг демократик принциплари, жамият ривожланишининг стратегик йўналишлари мустаҳкам кафолатлангани таъкидланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати