Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Инсон" ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари учун "меҳрли оила" хизмати ташкил этилади
11:27 / 2025-12-29

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади; 

б) болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органи вакили мажбурий тартибда иштирок этади; 

в) зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади; 

г) мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ, аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. 

Қарорга кўра, давлат муассасаси шаклида Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида минтақавий бўлинмаларини ташкил этилади. 

2026 йил 1 мартдан бошлаб "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари учун "меҳрли оила" хизмати ташкил этилади. Бунда: 

а) "меҳрли оила" хизмати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан ташкил этилади; 

б) "меҳрли оила" хизматига ота-оналар Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади; 

в) "меҳрли оила" хизматига жалб қилинган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га фарзандларининг психофизик хусусиятларини инобатга олган ҳолда оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва      уларнинг  ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун "оилавий  терапия" хизматлари бепул кўрсатилади. 

2026 йил 1 апрелга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона электрон платформа ишлаб чиқилади. 

ЎзА