Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди
18:15 / 2023-12-27

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, Пайариқда туман ҳокими И.Жабборов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Назаров ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Янги ва замонавий жиҳозланган ушбу марказ биносида фуқаролар ҳамда ходимлар учун барча қулайликлар яратилган. 

Эндиликда бу бинода ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 30 тури, жумладан, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. 

Г.Бобоева,ЎзА