English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази – янги бинода
12:13 / 2025-11-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида аҳолига сифатли ва қулай ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун замонавий “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, инсон манфаатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. 

[gallery-26123]

Марказда аҳоли учун қатор хизмат турлари йўлга қўйилган бўлиб, пенсия, нафақа, моддий ёрдам, ногиронлиги бўлган шахслар учун кўмак, иш билан таъминлаш, психологик ва юридик маслаҳат хизматлари “ягона ойна” тамойили асосида кўрсатилади. Шунингдек, бу ерда фуқаролар мурожаатларини электрон тарзда қабул қилиш, маълумотлар базаси орқали автоматик тарзда кўриб чиқиш имконияти яратилган. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА