Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги қандай йўлга қўйилган?
15:33 / 2024-06-05

Ўзбекистонда инсон қадр-қимматини юксалтириш ва фуқаролик жамияти ривожига кўмаклашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар бунинг яққол далилидир.

Тошкентда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган давра суҳбатида шу ҳақда гап борди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТ  Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ва Финляндия ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тегишли идора ва ташкилотлар ва ННТ вакиллари иштирок этди.  

Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Эшматова, Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров ва бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга миллий қонунчиликда устувор аҳамият берилганини таъкидлади.  

[gallery-17710]

Яқинда Ўзбекистон вакили тарихда биринчи марта БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига сайлангани ҳам юртимизда шу йўналишда қилинаётган ишларнинг самарасидир.  

Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди.    

Давра суҳбатида 650 дан ортиқ суд қарорларининг кенг кўламли таҳлили натижалари муҳокама қилинди. Туҳмат, уй-жойга киритиш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш каби масалалар билан боғлиқ ишлар «Мадад», «Раҳмдиллик» ва “Ҳуқуқий таянч” нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан чуқур таҳлил этилган.  

Ушбу таҳлил жамоатчилик назорати сифатида Омбудсман, ННТ ва суд-ҳуқуқ тизими ўртасида келажакдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегияларни ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.  

Давра суҳбати манфаатдор томонларга, жумладан, Олий суд, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Инсон ҳуқуқлари бўйича  Миллий марказ ва Судьялар олий кенгашига мулоқот платформасини яратди.  

Ўзаро мулоқот давомида суд амалиётининг таъсири ҳар томонлама кўриб чиқилди. Суд амалиётига оид муҳокамаларда инновацион ғоялар ва ўзгаришларга олиб келувчи таклифлар илгари сурилди. Бу келгусида суд жараёнларида муҳим ташаббуслар учун замин яратади.    

Айтиб ўтиш керакки, уй-жойга киритиш билан боғлиқ кўриб чиқилган 176 ишда аризачи сифатида фақат аёллар қатнашган.  122 ишда аёллар бирон-бир вакил (адвокат)сиз судда иштирок этган. Уй-жойга киритиш билан боғлиқ 186 ишда прокурор иштирок этмаган.  

Тадбирда мавжуд муаммоларни ҳал этиш, фуқаровий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилишда судларнинг очиқлигини таъминлаш орқали ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш зарурлиги қайд этилди.    

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА