Инсон ҳуқуқлари олий қадрият
Бухоро вилояти Адлия бошқармаси томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида ўтказилаётган “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”, “Меҳнат ҳуқуқларини ўрганамиз” акциялари доирасида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Акция доирасида Шофиркон тумани “Қалмақон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда масъуллар томонидан аҳолининг муаммолари тингланди. Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди.


Хусусан, фуқаро Ж.Ҳожиевнинг сув ўлчагични қайта кўрикдан ўтказиш бўйича мурожаати мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилди. Шунингдек, қабулда қатнашган фуқароларнинг 30 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. 10 дан ортиқ мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди. 15 давлат хизматлари кўрсатилди.
Акция доирасида Шофиркон туманидаги 10 дан ортиқ корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари учун ўқув машғулоти ҳам ташкил этилди. Унда янги таҳрирдаги Конституция ҳамда Меҳат кодексининг мазмун-моҳияти бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Зариф Комилов, ЎзА