Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2026 йил учун раҳбарликка индонезиялик номзодни ёқлади
10:50 / 2026-01-11

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши индонезиялик дипломат Сидхарто Ризо Сурёдипурони 2026 йил учун президент этиб сайлади.

Қоидага кўра, президент Женевада ташкилотнинг 47 аъзо давлати томонидан бир йилга тайинланади.

Хитой, Япония ва Жанубий Корея ҳам кирадиган Осиё-Тинч океани гуруҳи томонидан номзод қилиб кўрсатилган Сурёдипуро Швейцария вакили Юрг Лаубернинг ўрнини эгаллайди. Индонезия элчиси Кенгаш ишига февраль ойи охири, июнь ва сентябрь ойларида ўтадиган уч сессияда раислик қилади.

Тузилма аъзо давлатларда инсон ҳуқуқи билан боғлиқ ҳолатни назорат қилади. Бу жараён Универсал даврий шарҳ деб номланади. Сурёдипуро Индонезия 20 йил олдин ташкил этилган Кенгаш ишини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

- 1945 йилги Конституциямизга асосланган номзодлик қароримиз Индонезиянинг жаҳон тинчлигига ҳисса қўшишини талаб қиладиган БМТ Низоми мақсади ва тамойилига мос, - деди у ҳамкасбларига.

Вице-президент лавозимига сайланган эквадорлик дипломат Марсело Васкес Бермудес Лотин Америкаси ва Кариб денгизи гуруҳидан ягона номзод эди. Уни Боливия ва Куба қўллаб-қувватламагани эътиборга молик.

С.Раҳимов, ЎзА