French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги вакили тайинланди
17:45 / 2022-05-30

Жаҳонгир Мамадалиевич Валиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Валиев 1966 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йили Наманган муҳандислик - иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик - технология институти) тамомлаган. Мутахассислиги – менежмент. Меҳнат фаолиятини Наманган шаҳридаги "Олвализор" матлубот жамиятида техник ҳисобчиликдан бошлаган. 1990-2006 йилларда у Наманган вилояти давлат солик бошқармасида масъул вазифаларда ишлаган. 2006-2018 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот - таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифаларида ишлаган. 

Тайинловга қадар “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Мазкур тайинлов Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўттиз биринчи сессиясида депутатларга расман таништирилди. 


Оқилхон Дадабоев, ЎзА.