1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари – болалар нигоҳида” танлови ўтказилди.
Танловнинг дастлабки босқичи ғолиблари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида тақдирланди.
Тадбирда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, давлатимиз томонидан болаларга кўрсатилаётган юксак эътибор тўғрисида фикрлар билдирилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан “Тонг юлдузи” ҳамда “Класс!” газеталари билан ҳамкорликда ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари – болалар нигоҳида” танлови болаларда, айниқса, мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Буни танловга тақдим этилган ижодий ишлар салмоғи ва сифатидан ҳам сезиш мумкин. Ҳакамлар ҳайъати одиллик ва шаффофлик мезонлари асосида энг муносиб ижодий ишларни саралаб олди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ходимлари ва журналистлар иштирок этган тадбирда танловнинг дастлабки босқичи ғолиб ва совриндорлари билан эълон қилинди.

“Энг яхши мақола ва иншо” номинацияси бўйича: Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги 54-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Яҳёбек Жуманов, Тошкент шаҳридаги 280-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Малика Мадаминова – биринчи, Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Муслимахон Раҳмонбердиева, Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳридаги 20-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Нуриза Фозилова – иккинчи, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги Алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослашган 199-сонли давлат таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Нафисахон Асқархўжаева – учинчи ўринни эгаллади.
“Энг яхши шеър” номинацияси бўйича: Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 70-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Саодатой Маҳаммадсиддиқова, Тошкент шаҳридаги 240-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Александра Савина – биринчи, Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 55-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси Шаҳзода Аллаярова – иккинчи ўринга муносиб, деб топилди.
“Энг яхши расм” номинацияси бўйича: Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 44-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мубинахон Сиддиқова, Тошкент шаҳридаги 5-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Лазиза Хўжаева – биринчи, Бухоро шаҳридаги 13-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Азиза Амраева, Бухоро шаҳридаги 2-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Анора Арабова – иккинчи, Бухоро шаҳридаги 2-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Шаҳриза Садриддинова, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Виктория Нуштаева учинчи ўрин соҳиблари бўлди.
“Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича: Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Нилуфар Торемуратова, Тошкент шаҳридаги 257-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Виолетта Тимошина – биринчи, Тошкент шаҳридаги 6-мактабнинг 4- синф ўқувчиси Артём Смирнов – иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.
Шунингдек, креатив ёндашуви ва фаол иштироки учун кўплаб болалар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.
ЎзА