English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари адолатли, кучли ва мустақил суд орқали ҳимоя қилиниши керак
10:16 / 2022-12-07

Конституция – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонунийлик ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда алоҳида ўрин тутади.

Суд-ҳуқуқ тизими, унинг қонунчилик асослари кейинги йилларда Конституция тамойиллари ва қоидаларига мувофиқ ижтимоий адолат ва қонунийлик принципи, инсонпарварлик ғояларига таянган ҳолда тубдан такомиллаштирилди.  

Олий судда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида бу  алоҳида эътироф этилди.    

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Президентимиз раҳбарлигида “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган давлат сиёсати ҳам Конституцияга мувофиқ эканини қайд этди.  

Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган механизмлар янада мустаҳкамланади. Чунки халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан Конституция янада такомиллаштирилмоқда.  

Мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. Хусусан, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигининг кафолатларига оид нормалар такомилга етказилди.    

Зеро, инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари айнан адолатли, кучли ва мустақил суд орқали ҳимоя қилиниши керак.    

Ўз навбатида, судьялар ҳамжамияти олдига янги вазифалар қўйилмоқда. Айни пайтда ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш устида ишланаётгани йиғилишда айтиб ўтилди.    

Маълумки, 2022 йил 8 ноябрда давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди. Асосий қонунимизнинг юбилейи арафасида ушбу нишонга 400 нафар судья ва суд ходими ҳам сазовор бўлди.  

Тантанали равишда ўтган тадбирда кўкрак нишонлари эгаларига топширилди. Шунингдек, Олий суднинг бир гуруҳ судья ва суд ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди.  

[gallery-9887]

 

Н.Абдураимова, ЎзА