Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқ ва эркинлиги энг олий қадрият
19:46 / 2023-06-13

“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Робахон Махмудованинг Сирдарё вилоятидаги ишончли вакили сайловчилар билан учрашди.

Сирдарё тумани 12-мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, депутатлар, партия фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Ишончли вакил Нодира Джанибекова номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас қисмидир. Меҳнат қонунчилиги устуворлиги, ходимлар ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли бандлиги, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг реал даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, мамлакатда ишлаётган ёлланма ва мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиб бериш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва муҳофаза қилиш, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, меҳнат стажига қўшилишини ва келажакда муносиб нафақа олиши бўйича чоралар номзоднинг асосий режалари саналади. Шу билан бирга аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи, бу борада соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бу йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳам кўзда тутилган.  

Ишончли вакил сайловчиларни Президентликка номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлаш ва сайловда унга овоз беришга чақирди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА