Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳаётига умид бағишлаб
16:37 / 2025-11-13

Бухоро вилояти Олот тумани Жайҳунобод маҳалласида яшовчи Умаржон Назаров бир неча бор оғир жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирди. Ошқозон-ичак аъзоларидан тўрт маротаба ва кўзидан бир марта операция ўтказилганлиги сабабли у ўзини тўлиқ парвариш қила олмайдиган ҳолатга тушди.

Маҳалла ҳудудида фаолият юритувчи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Нигора Бобоқулова томонидан Умаржон аканинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, унга зарур ёрдам чораларини ўз ичига олган индивидуал хизматлар режаси ишлаб чиқилди.

– Мазкур режа асосида Умаржон ака чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди Нигора Бобоқулова. – Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилди. Коммунал тўловлар учун компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлди. “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасидаги янги хизмат бириктирилди. 

Шунингдек, ҳуқуқий хизмат кўрсатилди. Бепул дори-дармонлар етказиб берилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда ҳомийлар кўмагида унинг том қисми ёпиб берилди. Бундан ташқари, иситиш мавсумида эҳтиёжманд аҳолига ажратиладиган бир мартали моддий ёрдам ҳам ўз вақтида етказилди.

Бугунги кунда Умаржон аканинг соғлиги сезиларли даражада яхшиланиб, ҳаётида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.