Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳаёти учун хавфли бўлган 464 та ўткир тиғли жисм муомаладан чиқарилди
09:22 / 2022-01-24

Тошкент вилояти ИИББ Патрул-пост хизмати ҳодимлари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йил январь ойининг 15 кунида ўтказилган “Тиғ” махсус-профилактик тадбири давомида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган 464 та (386 та пичоқ, 2 та кастет, 1 та бита ва 75 та бошқа) турли кўринишдаги ўткир тиғли жисм муомаладан олинган.  
Вилоят ИИББ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳодимлари томонидан шу вақт давомида 9 та жиноят фош этилиб, 9 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. Шунингдек, 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб, 95 та иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилди. 

Бундан ташқари, майда безорилик содир этгани учун 501 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилган 3 минг 836 нафар шахс аниқланиб, тегишли чора кўрилди. Бу каби махсус саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Соҳа мутахассислари аҳоли билан мунтазам профилактик тушутиришлар ўтказиб, қонунга хилоф ишларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.  

А. Мусаев, ЎзА.