English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон – азиз, хотира – муқаддас
13:16 / 2022-05-04

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Рамазон ҳайити арафасида Наманганга Россия Федерациясининг Мордовия Республикасидан меҳмон ташриф буюрди. У М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети проректори Шокир Худоёров бўлиб, улуғ айём ҳамда Хотира ва қадрлаш куни остонидасида хайрли ишни якунлади.

- Мордовия Давлат музейида бир сурат бор бўлиб, у 1942 йилда ишланган ва унинг остига “Ботир жангчи Иномов Камол” ёзуви битилганди, - дейди Шокир Худоёров. - Бизда бошқа маълумот йўқ эди. Уч йил давомида Марказий Осиё давлатларида бу аскарни қидирдик. Ва ниҳоят уринишларимиз ўтган йил самара берди. Камол ота Иномовни наманганлик эканини элчихона орқали аниқладик. Ўтган йили келиб отахон билан кўришиб, суҳбатлашиб кетгандим. Суратларини тез орада келиб топширишга келишган эдик. Минг афсуски ўтган йил августда Камол ота оламдан ўтибдилар. Мен эса барибир Наманганга талпиндим. Ваъдани бажаришим лозим эди.

[gallery-6940]

Кеча Наманган вилояти Наманган тумани  Ғалча қишлоғида истиқомат қилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, марҳум Камол ота Иномов хонадонида хотира тадбири бўлиб ўтди. Катта тарихга эга сурат туман ҳокими Садриддин Мўминов иштирокида Камол отанинг оила аъзоларига топширилди. 

- Бир инсон мисолида унинг меҳнати қаҳрамонлиги йиллар ўтса ҳам, икки халқни бирлаштиришда давом этаётганини кўриб турибмиз. Камол ота Иномов ҳақида бутун Мордовия ёшлари билишлари, унинг хотирасини муқаддас тутишлари бизга фахр-ифтихор туйғусини бағишлайди, - деди туман ҳокими С. Мўминов.
 


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА