Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсофсиз рақобат ва нотўғри реклама учун чора кўрилди
14:11 / 2025-12-12

Рақобат ва реклама сиёсати соҳасида қонунийликни таъминлаш, бозор иштирокчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш муҳим ҳисобланади. Айниқса, компаниялар ўртасидаги баҳслaрдa реклама одоб-ахлоқ меъёрларини бузмаслик ва рақибнинг ишчанлик обрўсига путур етказмаслик — бозор барқарорлигининг асосий шартларидан.

Рақобат қўмитасига “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚК мурожаат қилиб, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК томонидан инсофсиз рақобат ва нотўғри рекламага йўл қўйилганини маълум қилган.

Мазкур мурожаатда, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирган реклама роликларида “BYD” брендига нисбатан ахлоқсиз муносабатда бўлгани ва брендини обрўсизлантиришга олиб келувчи лавҳалардан фойдалангани натижада “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚКнинг ишчанлик обрўсига зарар етказилгани билдирилган.

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасида рекламада ўзга шахсларнинг товар(хизмат)ларини камситиш, бадном қилиш тақиқланиши белгилаб ўтилган.  

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “GASGO OIL” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитасининг ушбу қарори ҳар бир компания рекламада ҳам одобга, ҳам қонунга амал қилиши кераклигини эслатиб қўйди.  

Нигора Раҳмонова, ЎзА