Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инқирозли ҳолатларда ахборот хизмати қандай йўл тутиши керак?
14:49 / 2025-04-13

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси Фарҳод Толипов иштирокида семинар бўлиб ўтди.

“Инқирозли ҳолатларда ахборот хизмати қандай йўл тутиши керак?” мавзусидаги ушбу семинарда вазирликнинг ахборот хизмати ходимлари ҳамда ҳудудий бўлинмалар вакиллари бевосита zoom платформаси орқали онлайн тарзда иштирок этишди.

Тадбир давомида инқирозли вазиятларда тезкор ва аниқ ахборот етказиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқот юритиш, шунингдек, нотўғри хабарлар тарқалишининг олдини олишда ахборот хизматининг тутган ўрни кенг муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан батафсил жавоб олди. Тажриба алмашинуви тарзида ўтган ушбу мулоқот ахборот хизматлари фаолиятида амалий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Ш. Маматуропова, ЎзА