Мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказилувчи "INNOWOMENWEEK" ҳафталиги аёлларнинг иқтидорини кашф этиш, уларнинг бандлигини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб этмоқда.
Барча жойларда бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам "INNOWOMENWEEK" хотин-қизларнинг инновацион ҳафталигини ўтказилди. Ҳафталик доирасида ўқув машғулотлари, семинарлар, психологик тренинглар, тажрибали тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, тадбиркор аёллар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўргазмалар ва бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилди.
Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган тадбирларда 301 нафар бандлиги таъминланмаган хотин-қиз ўз қизиқиш ва салоҳиятига қараб касб-ҳунарга йўналтирилиб, 9 та йўналиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 64 нафар хотин-қиз учун «Тадбиркорлик кўникмалари» ўқув курси ташкил этилиб, уларга бизнес режалар тузишга кўмаклашилди ва давлат рўйхатидан ўтиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Халқ банки ҳудудий филиали масъул ходимлари томонидан 37 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизга кредит олиш масаласида маслаҳат берилди.
Ҳафталик доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилиб, 64 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, ҳафталик иштирокчилари учун вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш, бизнес объектлари, ёш тадбиркор аёллар йўлга қўйган гўзаллик салонларига «Ишбилармонлик саёҳати» уюштирилди.
Н.Усмонова, ЎзА