Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“InnoWeek-2023": Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси
16:21 / 2023-10-13

2023 йилнинг 16-20 июль кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида “InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади.

Мазкур ҳафталикнинг бош мақсади – хорижий ва миллий экспертлар, таҳлилчилар ўртасида Янги Ўзбекистондаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, мамлакатимизда вужудга келаётган мутлақо янги инновацион ривожланиш соҳасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашишдан иборат.

Ҳафталик доирасидаги тадирларда 20 дан зиёд мамлакатдан 250 дан ортиқ олий таълим, фан ва инновациялар соҳаси бўйича экспертлар иштирок иштирок этиши кутилмоқда. Жанубий Корея, Германия, Малайзия, Россия ҳамда Эрон Ислом Республикаси каби мамлакатларнинг 90 га яқин инновацион корхоналари жалб этилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган “InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталигига бағишланган пресс-конференцияда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев томонидан тадбирга тегишли маълумотлар тақдим этилди. 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу йилги “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида ташкил қилинаётган ҳафталик “Ёшлар”, “Стартаплар”, "Илм-фан ва тижоратлаштириш”, “Креатив таълим” йўналишларида ташкил қилинмоқда. Ҳафталик нафақат Тошкент шаҳрида , балки республиканинг барча ҳудудларида ҳам ўтказилади.

Бир ҳафта давомида талабалар шаҳарчасидаги “Алпомиш” муз .саройида “InnoWeek 2023" инновацион маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада "Илм-фан ва тижоратлаштириш лойиҳалари”, “Ёшлар академияси”, “Стартап лойиҳалар”, “Креатив таълим” ва “Хорижий давлатлар” стендларида 150 га яқин ташкилотлар 200 дан зиёд инновацион маҳсулотлари билан иштирок этади. Бундан ташқари, вазирлик биносининг кўргазмалар залида Кузги тижоратлаштириш форуми доирасида кўргазма ташкил этилади. Унда Баҳорги тижоратлаштириш форумида танлов орқали саралаб олинган, тармоқ муаммоси ечимига қаратилган тижоратлаштириш ҳамда стартап лойиҳалари иштирок этиши кутилмоқда.

16 октябрь куни Инно технопаркда Ўзбекистон-Эрон ишбилармонлар форуми ҳамда вазирлик биносида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйи қўмита йиғилиши ўтказилади. 

17 октябрь куни Ҳафталикнинг расмий очилиш маросими ташкил этилади.

“InnoWeek-2023" халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг биринчи куни – “Ёшлар куни”да МДҲ давлатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шоири остидаги биринчи конгресси ташкил этилади. МДҲ давлатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шоири остидаги биринчи конгрессида ташкилотга аъзо Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон давлатларининг инновация соҳасига масъул вазирликларнинг ёшлар инновацияси бўйича фаолият юритувчи 35 ёшгача бўлган ёш ходимлари ҳамда ёш олим, стартапчи ҳамда тадқиқотчилар иштирок этади. Конгресс доирасида ҳар бир давлатда илм-фан ва инновацион фаолиятда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар юзасидан маълумотлар алмашиш, шунингдек, МДҲ давлатлари доирасида мазкур йўналишда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинади.

18 октябрь – Ҳафталикнинг иккинчи “Стартаплар” кунида Германия, Жанубий Корея, Италия ва БАА мамлакатлари экспертлари иштирокида “Startup Pitch”, “Ўзбекистон-Корея стартап куни”, “Энг муваффақиятли стартаплар ўртасида Demo day” тадбирлари ташкил қилинади.

Шунингдек, “InnoWeek-2023"да бошқа бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА