Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“InnoWeek 2022” инновацион ғоялар кўргазмаси: Фарғонада лойиҳалар сараланмоқда
14:49 / 2022-07-22

Фарғона политехника институтида “InnoWeek 2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси ва TechnoWays технологик ривожланиш марафонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев, Инновациялар Миллий офиси Бош директори ўринбосари Акбархон Собирхонов иштирокчилар билан очиқ мулоқот қилди. Кўргазманинг мазмун-моҳияти, ҳудудий босқичлари ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, вилоят кесимида илмий ва инновацион фаолликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришга жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш, янги ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, молиявий рағбатлантириш, уларни халқаро бозорга олиб чиқилишига кўмаклашиш асосий мақсад эканлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган “InnoWeek 2022” инновацион ғоялар ҳафталикларининг ижобий натижалари, хорижлик инвесторларнинг қизиқишлари ҳақида маълумот берилди.

Биргина вилоятнинг ўзида ўтган йили Олтиариқ тумани инновацион ҳудуд этиб белгиланиб, 13 миллиард сўмлик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди. Бу йил эса Бувайда тумани инновацион ҳудуд сифатида белгиланган.

Вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари, уларда фаолият олиб бораётган ёш ихтирочилар томонидан тақдим этилган 300 дан зиёд маҳсулотлар ва ишланмалар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Юк машиналари учун тураргоҳ ва мижозларни боғлаб берувчи мобиль илова, қуёш энергиясидан фойдаланиб балиқ ҳовузлари учун автоном аэраторларни яратиш технологияси, спортчиларни чиниқтириш учун инновацион бошқариладиган технооктагон майдони, ўйинчоқли автопойга машиналарини велосипеддан олинаётган электр энергияси орқали қувватлантириш каби лойиҳалар намойиш этилди.

М.Сулаймонов, ЎзА