Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновация ишланмалари намойиши
16:44 / 2014-12-04

Бухорода вилоят инновацион ишланма ва ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Бухорода вилоят инновацион ишланма ва ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 15 июлда қабул қилинган “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда етмишга яқин инновацион технологик ишланмалар намойиш этилди. Улар орасида муқобил электр энергияси, атмосфера орқали маълумотларни узатиш, қабул қилиш модули каби ихтиро ва инновация лойиҳалари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

Бу каби инновация лойиҳаларини ишлаб чиқишда олимларимизга давлат грантлари қўл келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жорий йил вилоятда уларга 300 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

– Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали олимлари томонидан яратилган қуёш нурини электр энергиясига айлантирадиган универсал қурилма, айниқса, маъқул бўлди, – дейди Олот туманидаги деҳқон хўжалиги раҳбари Маҳмуд Маҳмудов. – У кундалик турмуш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун жуда қулай, таннархи ҳам бизни қониқтиради. Шунинг учун ушбу қурилмага буюртма бердим.

Кўргазма давомида саноат корхоналари, кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ва олий таълим муассасалари ўртасида ишланмалар бўйича ўттиздан зиёд шартнома имзоланди.