Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион ривожланиш вазирлигининг илк бор очиқ тарзда ўтказилган ҳайъати йиғилишида олимларга 750 миллионгача грант маблағлари ажратилди
23:29 / 2020-10-19

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 2020 йил 19 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши илк бора ОАВ вакиллари иштирокида очиқ тарзда ўтказилди. Ҳайъатга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди.


Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 2020 йил 19 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши илк бора ОАВ вакиллари иштирокида очиқ тарзда ўтказилди. Ҳайъатга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди.

Йиғилиш аввалида вазир миллий илмий-тадқиқотлар ва ишланмаларни молиялаштиришда ҳозирги танлов тизими, яъни грант тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари ва унинг қай йўсинда ишлаши ҳақида маълумот берди.

Эътиборлиси, танловга топширилган лойиҳалар, уларни молиялаштиришга тавсия этиш, ёки этмаслик борасида якуний қарорни қабул қилиш жараёнини Zoom иловаси орқали нафақат ОАВ вакиллари балки барча қизиқувчилар кузатиш имконига эга бўлишди.

— Грант тизими нафақат малакали илмий экспертиза орқали истиқболли лойиҳаларни саралаб олиш, балки илмий-тадқиқот ишларининг сифатини назорат қилишнинг самарали воситасидир, – деди И. Абдураҳмонов. 

– 2018 йилдан бери Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги тизими - грант тизими йўлга қўйилган. Бугунги кунда илмий лойиҳалар учун мавзулар манфаатдор идоралар ва муассасаларнинг таклифлари ва талабларига асосан шакллантирилмоқда. Бунда лойиҳанинг натижадорлигига, муайян якуний маҳсулот олинишига ҳамда тижоратлаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

photo_2020-10-19_23-29-12.jpg

Шунингдек у бугунги кунда лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар, тадқиқотчиларнинг маошидан ташқари ижрочи-ташкилотнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам етишини таъкидлади. Вазирлик лойиҳаларнинг танлов тамойили асосида саралаб олинишини ташкил этаркан, лойиҳани қабул қилиш, ўрганиш ва қарор чиқариш занжирининг ҳар бир босқичи бир-бирига боғлиқ бўлмаган ва бир-бирига таъсир кўрсата олмайдиган мустақил жараёнлардан иборат бўлишини таъминлади.

Шундан сўнг лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар муҳокама этилди. Муҳокамада ҳар бир лойиҳа алоҳида кўрилиб, Ҳайъат раиси ва аъзоларининг саволларига лойиҳани ҳимоя қилаётган тегишли илмий техник кенгаш раиси ёки раиси ўринбосари жавоб берди. Ҳар бир лойиҳа алоҳида овоз бериш йўли билан тасдиқланди ёки рад этилди.

Хусусан мазкур йиғилишда «Олима аёллар грантлари» ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танлови натижаларига кўра 6 та ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Буюк Британиянинг «Company Petromaruz Limited» компанияси ҳамкорлигида эълон қилинган инновацион лойиҳалар танлови натижаларига кўра 2 та лойиҳа кўриб чиқилди.

Жумладан, бажарилиши 3 йилга мўлжалланган амалий лойиҳа – «Соянинг маҳаллий навларини физиологик биокимёвий методлар орқали фитопатоген замбуруғларга чидамлилик технологиясини яратиш» мавзусидаги тадқиқот учун Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти илмий жамоаси 800 миллион сўм миқдорида маблағ сўраган. Бу маблағ миқдори бир йилга 500 млн. сўмга камайтирилган ҳолда, экспертлар томонидан кўриб чиқишга ва молиялаштиришга тавсия этилди.

photo_2020-10-19_23-29-15.jpg

Шунингдек, яна бир лойиҳада Тиббий таълим педагоглари учун «Тиббиёт педагогикаси» электрон методик порталини яратиш таклиф этилган бўлиб, бажарилиши 3 йилга мўлжалланган амалий лойиҳа учун йиллик 500,0 млн. сўм миқдорида молиялаштириш мумкинлиги қайд этилди.

Навбатдаги 500 миллион сўм миқдорида молия манбасига эга бўлган лойиҳа муаллифлари эса Гормонал фаол гипофиз ўсмаларидаги юрак қон-томир асоратларни эрта прогнозлаш ва олдини олиш технологиясини ишлаб чиқишни режа қилишган

Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдиссиплинар платформасини яратиш учун 750,0 млн. сўм миқдорида маблағ ажратиш тавсия этилди. Лойиҳани амалга ошириш асносида ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари тизимини таъминловчи креатив кутубхона, соҳага доир электрон луғат, миллий кинофото ҳужжатлар галереяси, шахслар биографияси ва оғзаки тарих интервьюлари, видео маърузалар, онлайн ва офлайн илмий-маърифий суҳбатлар каналидан иборат веб-сайт яратиш кўзда тутилган.

Муҳокамалар ва савол-жавоблардан сўнг жами 6 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди, 1 та лойиҳа вазирлик Жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этишга қарор қилинди, 1 та лойиҳа «Тиббиёт фанлари» бўйича илмий-техник кенгашларга қайта ишлаш учун қайтарилди.