Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион ғоялар тиббиётни юксалтиришга хизмат қилади
11:12 / 2020-04-18

Мулоқот чоғида замонавий соғлиқни сақлаш тизимининг рақамли имкониятлари, телемедицина сингари бугунги кунннинг энг долзарб мавзуларига алоҳида ўрин ажратилди. Канадалик шерикларда бу борада каттагина, муваффақиятли тажриба тўпланган.

Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси масъуллари ҳамда Канаданинг “Royal College Canada International” (RCI) коллежи ижрочи директори доктор Эндрю Падмос ва тузилманинг минтақавий директори доктор Карим Қаюми иштирокида онлайн-конференция ташкил этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Инновацион соғлиқни саақлаш Миллий палатасининг матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар, аввало Covid-2019 туфайли бугунги кунда ер юзида юзага келган вазият ҳамда Ўзбекистон ва Канадада шу муносабат билан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашдилар. Ҳукуматимиз томонидан ушбу вирус мамлакат бўйлаб кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўз вақтида ва муҳим кенг кўламли қарорлар қабул қилингани эътироф этилди.

Мулоқот чоғида замонавий соғлиқни сақлаш тизимининг рақамли имкониятлари, телемедицина сингари бугунги кунннинг энг долзарб мавзуларига алоҳида ўрин ажратилди. Канадалик шерикларда бу борада каттагина, муваффақиятли тажриба тўпланган. Масалан, профессор Карим Қаюмий раҳбарлигидаги мутахассислар жамоаси “Cyber Patient” онлайн-симуляторини яратган. Бу лойиҳа жаҳон замонавий тиббиётида муҳим қадам сифатида тан олинган.

Онлайн-конференция давомида Миллий палата раиси Равшан Изамов канадалик кашфиётчиларнинг карантин даврида “Cyber Patient” дастуридан http://www.cyberpatient.ca/ иловаси орқали эркин фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади.

Демак, мамлакатимиз тиббиёт йўналишидаги ўқув юртлари талабалари, шунингдек барча шифокорларимизда, айниқса, ўз-ўзини яккалаш ҳолатида уйда ўтирганларда мазкур ишланмадан максимал даражада самарали фойдаланиб қолиш имкони бор.

“Cyber Patient” бугунги мураккаб шароитда мутахассисларга ўз малакаларини халқаро талаблар даражасида, хусусан Канада соғлиқни сақлаш тизимида амалда бўлган билим, кўникмалар асосида ошириб олишга беғараз ёрдам беради.

Мазкур онлайн-симулятор шифокорларга назарий билимларини чархлаш, клиник қарорлар қабул қилишда аниқликка эришиш даражасини ошириш имконини беради. Бу эса доимо беморларни парваришлаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш даражасини кўтаришга хизмат қилади.

Маълумки, малака ошириш, айниқса халқаро курсларни битириш орқали мутахассислар қўшимча балларни қўлга киритишади. Бу эса Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига босқичма-босқич жорий этилаётган, яъни шифокорларга лицензия беришнинг кредит-модул тизимига ўтилаётган бир пайтда жуда долзарб ва муҳим аҳамиятга эга.

Онлайн шаклдаги мазкур конференция чоғида Миллий палата ва “RCI” томонидан бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Канада тиббиёт мутахассислари иштирокида онлайн-вебинарлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Мазкур маҳорат дарслари материалларини бир неча тилларга ўгириш кўзда тутилган.

Шунингдек, соҳага оид дипломдан кейинги таълим бўйича қўшма лойиҳа ғояси муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистон шифокорлари Канадада малака оширишлари мумкин бўлади.

Мулоқот якунида томонлар ўртасида икки давлат тажрибаси асосида замонавий соғлиқни сақлаш тизимининг рақамли имкониятлари ҳамда телемедицина йўналишларидаги ҳамкорликни қўшма вебинарлар ташкил этиш, замонавий онлайн-таълим платформаларини яратиш ва бошқа йўналишлар орқали ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Миллий палата томонидан шифокорларимизга кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган мазкур ташаббуслар ҳаётга тадбиқ этилиши орқали умуман Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини янада тараққий эттириш, мамлакатимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш назарда тутилган.