Инновацион мобил лаборатория хизмати йўлга қўйилди
Институт ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, лаборатория ёрдамида тупроқлар даланинг ўзида институт олимлари томонидан диагностика қилинади ва тавсиялар берилади.
Давергеодезкадастр қўмитаси таклифи билан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти олимлари фермер хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгаларига тезкор тупроқ хизматларини кўрсатиш мақсадида "TUPROQ KLINIKASI" мобил лабораториясини ташкил этди.
Институт ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, лаборатория ёрдамида тупроқлар даланинг ўзида институт олимлари томонидан диагностика қилинади ва тавсиялар берилади.
Олимлар биринчи бўлиб «БУХОРО СEРВИС» агрокластерининг Вобкент туманидаги суғориладиган ерлари ҳолатини ўрганди, тегишли тупроқ хариталари тузилди ва тавсиялар берилди.
Бу йўналишдаги ишлар бошқа ҳудудлардаги фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва томорқа ер эгалари ерларида давом эттирилади.