Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновация ва тараққиёт сари интилиш – замон талаби (+видео)
19:57 / 2025-04-11

Мамлакатимизда умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш, ўз мақсадлари сари интилишга жалб этиш энг муҳим вазифалардандир.

11 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 34-умумий ўрта таълим муассасасида “Инновация ва тараққиёт сари“ мавзуида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. 

Унда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган турли кўргазмали чиқишлар, ташриф буюрганларга намойиш этилди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда мазкур мактабдаги 60 дан зиёд синфда икки мингдан ортиқ ўқувчи таълим олади. Мактабда ўзбек, рус ва инглиз тилларида дарслар ташкил қилинган. 

[gallery-22770]

Очиқ эшиклар куни доирасида ўқувчилар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарлари асосида суратга олинган машҳур фильмлар қаҳрамонлари қиёфасини акс эттиришди. Миллий қадриятлар ва анъаналарга хос либосларда меҳмонларни қарши олишди. 

– “Инновация ва тараққиёт сари“ мавзуида очиқ эшиклар кунини ўтказишимиздан мақсад – ўқувчиларимизга яратилган шарт-шароитларни намойиш этиш ва уларда ўз билимларини кўргазмали чиқишлар орқали кўрсата олиш имкониятини тақдим этишдир, – дейди 34-умумий ўрта таълим мактаби директори Дилдорахон Хабирова. – Шунингдек, ўқувчиларнинг китобга бўлган меҳри ва илмга интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ватанпарварлик руҳини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

Бўлиб ўтган тадбирда ўқувчиларнинг кўзларидан ижод ва театр санъатига бўлган қизиқишларини англаш мумкин. 

– Бугунги кунда мактаб ўқувчиларини адабиётга, театр санъатига қизиқтириш муҳим вазифаларимиздан бири саналади, – дейди Шайхонтоҳур тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Зиёда Ҳайдарова. – Туманимизда жойлашган 34-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг касб-ҳунар ва китобга бўлган қизиқишларини намойиш этиш мақсадида бўлиб ўтган “Инновация ва тараққиёт сари“ мавзуидаги тадбир ўзига хос тарзда ташкил этилди. Бу таълим сифатини кўтаришда муҳим ҳамда ота-оналарни мактаб фаолиятига жалб қилиш йўлидаги янги ғоя десак ҳам бўлади. Айниқса ўқувчилар адабий асарларимизни жонлантириб, ўзларидан кичик ўқувчилар ва тенгқурларига ўрнак бўлаётгани таҳсинга лойиқ. 

Бўлиб ўтган тадбирда мактаб ўқувчилари нафақат ўзбек, балки рус ва инглиз тилида ҳам бемалол саҳна кўринишларини ифодалаб беришди. Бу эса юртимиз умумий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўргатишга бўлаётган уринишларнинг самарасини англатмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/B4KuAUokItU" title="Innovatsiya va taraqqiyot sari intilish – zamon talabi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА