Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион таълим: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар
05:55 / 2021-04-22

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Инновацион таълим: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Институт ректори Ж.Кудайбергенов инновацион таълим технологияларининг моҳияти, муҳим асослари, касбий фаолиятда педагогик технологияларни самарали, мақсадли қўллаш масалалари ҳақида гапирди.

Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурслар асосида жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги янгидан-янги ютуқларга эришишни таъминламоқда. Бу жараёнда инновацион таълим-тарбия олаётган ёшларнинг ўрни катта. Шундай экан, таълим тизимига инновацион янгиликларни жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Москва давлат педагогика университети, Марказий инсонпарварлик педагогика академияси, АҚШ, Anoka Ramsey номидаги Муниципал коллежининг Психология департаменти ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар мутахассислари қатнашди.

Турли йўналишлар, таълим жараёнларида инновацион таълим методларидан фойдаланиш йўллари тўғрисида сўз борди. Шунингдек, мутахассислар хорижий тажрибани юртимизда қай даражада қўллай олиш, ундан тўғри фойдаланиш хусусида фикрлашди.

Конференцияда мутахассислар тилларни ўқитиш тизимида инновация, ижтимоий ва гуманитар фанлар тизимидаги янгиликлар, ижтимоий-гуманитар фанлар тизимида ижтимоий инновацияларни қўллаш: муаммо ва ечимлар, педагогика ва психологияда инновация, бошланғич ва мактабгача таълим услубиёти, интенсив таълим технологиялар орқали коммуникатив компетенцияни ривожлантириш каби мавзуларда маърузалар қилишди.

Б.Мелиқулова,ЎзА