Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда
18:15 / 2023-12-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “INNO” технопаркида олий таълим ва илмий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, шунингдек, тадқиқотчи ҳамда ёш стартапчилар учун амалий семинар бошланди.

Маълумки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон Банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (“МУНИС”) лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Research Commercialization Program (RCP)” танлов грант дастурини эълон қилиш режалаштирилган.

Мазкур дастурни ишга туширишга тайёргарлик кўриш ҳамда потенциал талабгорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган семинарда Жаҳон Банки халқаро маслаҳатчилари RCP дастури, аризаларни топшириш, уларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда грант шартлари ва талаблари ҳақида маърузалар тингланади, Q&A сессиялари бўлиб ўтади.

[gallery-14908]

ЎзА фотомухбири Отабек МИРСОАТОВ олган суратлар