Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида таълим хизматлари таннархини ҳисоблаш методологияси
Салим Мамарасулович ДУСАНОВ иқтисодиёт фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Мустақил тадқиқотчи Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон e-mail: msalimd@mail.ru
Аннотация
Мақолада олий таълим тизимида молиялаштириш ҳолати, муаммолари ҳамда унинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишда молиявий ресурсларнинг аҳамияти ва уни тасарруф этиш юзасидан таҳлилий ёндашувлар ўрганилган. Жараённинг ўзига хос жиҳатлари реал маълумотлар асосида таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар, таълим истиқболлари ва эришилган ютуқлар атрофлича ёритилган.
Таянч сўзлар: олий таълим тизими, молиялаштириш, таълим хизматларининг таннархи, молиялаштиришнинг ҳолати, муаммолари ва прогнозлари, таълим сифатини бошқариш, молиявий барқарорлик.