Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Иннопром»: кўргазма биз учун яна бир имконият бўлди (+видео)
19:48 / 2021-04-07

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтаётган «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида жаҳоннинг 20 давлатидан келган мингдан зиёд корхона ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур йирик тадбирда машинасозлик, металлургия, энергетика, ахборот технологиялари, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида эришилган ютуқлар тақдим этилган.

ЎзА мухбири мазкур «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси иштирокчилари билан суҳбатда бўлди.

Ҳусан Йўлдошев, "Артел" компанияси экспорт бўлими ходими:

– Кўргазма жуда юқори даражада ташкил этилган. Унда жуда кўплаб маҳаллий ва хорижий компания ҳамда корхоналар иштирок этаётгани бизни жуда қувонтирди. Биз ўзимизнинг музлатгич, газ плиталар, кир ювиш машиналари, духовкалар, кондиционерлар каби маҳсулотларни намойишга қўйдик.

Кўргазма доирасида маиший техникалар бўйича бир нечта шартнома имзолаган бўлсак, лифт маҳсулотлари борасида ҳам музокаралар олиб борилди. Улар билан ҳам шартномаларни имзолашга тайёрланяпмиз.

Евгений Осипов, “Оҳангаронцемент” ОАЖ Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи:

– “Оҳангаронцемент” ОАЖ негизида янги цементни қуруқ усулда ишлаб чиқаришни ташкил қилдик. Ишлаб чиқариш ҳажми 3 миллион тоннага тенг. Шунингдек, бу ерда цемент, бетон ҳамда замонавий корхоналарда қўлланиладиган оловбардош ғишт ишлаб чиқариш саноат кластери ишга туширилди. Жорий йилнинг 28 январида биринчи маҳсулот, яъни клинкер олинди. Сўнгра 12 февралда цемент ишлаб чиқарилди. Бу, ўз ўрнида, Ўзбекистон бозорларига чиқаётган биринчи маҳсулотдир. Замонавий маркали цемент ишлаб чиқариш учун Европадан келтирилган энерготежамкор усулда ишлайдиган вертикал тегирмонлар ўрнатилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Fg7IFhC5D48" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Янги маҳсулотнинг асосий афзаллиги унинг таннархи ва сифатидадир. Бу ерда замонавий технологиялар асосида алоҳида лаборатория ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти доирасида спектрометр ва оқимдаги материаллар анализаторлари ёрдамида цемент сифатини назорат қилишнинг замонавий усуллари қўлланилади.

Станислав Киселёв, “ИКС Холдинг” компанияси вице-президенти:

–Биз Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада “USM” холдинг гуруҳи таркибидаги “ИКС Холдинг”, “МегаФон” ва “Металлоинвест” компанияларнинг замонавий инновацион технологияларини намойиш этмоқдамиз.

Бугун жамоамиз бир қатор йўналишлар бўйича қўшма ишланмаларини намойиш қилди. Биринчиси, ҳозир мураккаб IT лойиҳалар доирасида талаб этиладиган комплекс лойиҳаларни IT инфратузилмаси билан таъминлашга йўналтирилган маълумотларни сақлаш тизимининг сервер ускунаси ҳисобланади. Иккинчиси эса, ишлаб чиқариш корхоналари учун мураккаб инновацион ечимлар, жумладан, цехлар ва ишлаб чиқаришдаги хавфли жойларда бўлишининг видеотаҳлили, ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи шахсий ҳимоя воситалари мавжудлигини назорат қилиш кабилардир.

Шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича ҳам ечимларни тақдим этдик, чунки уларсиз рақамлаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Зеро, мураккаб ечимларни нафақат яратиш, балки уларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш талаб этилади.

Кўргазмани биз катта қизиқиш билан кузатмоқдамиз ва унда иштирок этганимиздан хурсандмиз. Ушбу кўргазма замонавий технологияларимизни намойиш этишда яна бир имконият бўлди.

 

Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА